Asror Raxmonov
Шамо Шамо (Shamo японча “жангари” хорўз) зоти бутун дунёда кенг тарқалган машҳур жангари зот ҳисобланади ва Сиамда (Ҳозирги Тайланд) йиллар давомида яратилган. Шамо Сиамдан Японияга, Япониядан эса Европа ва бошқа мамлакатларга тарқалган. Шамо зоти уч турга бўлинади: О Шамо; Чу Шамо; Ко Шамо. Бу турлар бир-биридан вазнининг катта кичиклиги билан фарқ қилади. Булардан энг каттаси О шамо. О Шамонинг хўрозлари 4-5 кило, мокиёнлари 3-4 кило атрофида, тик қомат ва мушакдор бўлади. Б зот жанг учун яратилган ва иккита хўрозини бир катакка боқиб бўлмайди. Бир катакка бир хўроз ва иккита мокиён сақлаш тавсия этилади ва жўжалигидан доимий равишда оқсилга бой махсулотлар билан боқиш зарур. Чу шамо Хўрозлари 2-3 кило, мокиёнлари 1,5-2,5 кило бўлади ва О Шамодек жангари ҳисобланади. Ку Шамо хўрозлари 1-1,5 кило, мокиёнлари 1 килогача бўлади.